Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Dunyo Prezidentlarining Eng Go‘zal rafiqalari

Бу аёллар ҳамма нарсада биринчи. Давлат ва жамоат ишларида, гўзаллик ва нафосатда. Умуман олганда, уларнинг мақтанса арзигулик фазилатлари талайгина. Қуйида келтирилаётган маълумотлардан ҳам буни сезиш қийин эмас.

Меҳрибон Алиева. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг рафиқаси. Депутат, озарбайжон-француз парламентлараро алоқалари бўйича ишчи гуруҳининг раҳбари, Ҳайдар Алиев Фонди ва Озарбайжон маданияти дўстлари Фонди, шунингдек Озарбайжон гимнастика федерацияси президенти, ЮНЕСКО, БМТ каби ташкилотларнинг кўнгилли элчиси. Озарбайжоннинг “биринчи хоним”и нафақат гўзал аёл, балки намунали давлат ва жамоат арбоби ҳамдир.

Асма Асад. Сурия Президенти Башар Асаднинг рафиқаси.  Унинг асаб тизимини пўлатдан десак, муболаға бўлмайди. 4,5 йилдан бери муттасил нотинчликлар ва уруш гирдобида яшаётган президентнинг рафиқаси бирон марта ҳам туғилиб ўсган ватани Лондон шаҳрига қочиб кетишни ўйламади.  Аксинча, Асма Сурияда фаол позицияни эгаллади.  Асма нафақат эрининг барча расмий ташрифларида содиқ ҳамроҳи, балки Суриядаги мактаб ва шифохоналарда ўтказиладиган ҳайрия тадбирларининг ташаббускори ҳамдир.  Асма, шунингдек, яхши нотиқ сифатида ҳам ном қозонган. бир куни у эри тарафига айтилган танқидга жавобан “Оиламизда битта диктатор бор, у ҳам бўлса менман!” деган эди.

Анхелика Ривера. Анхелика Мексиканинг “Шунчаки Мария” ва “Уй бекаси”телесериаллари орқали машҳур бўлган. Бу аёлнинг собиқ севгилиси, продюсер Хосе Альберто Кастро Анхелика билан 14 йил муносабатлари давомида, унга уйланишни хаёлига ҳам келтирмади.  Бу орада у Мехико штати губернатори Энрике Пенья Ньето билан танишади. Улар танишганидан беш ой ўтгач, губернатор Анхеликанинг қўлини сўради. Шундай қилиб, орадан икки йил ўтгач, Анхелика Мексика маликасига айланди.  Анхелика ўзи роль ижро этган телесериалларидаги каби, ҳақиқий бахтга эришди.

Хулиана Авада. Аргентина президентининг рафиқаси. Президент Маурисио Макри презиентлик маошидан кўнгилли равишда воз кечгани билангина эмас, балки гўзал рафиқаси билан ҳам мақтана олади. Аксинча бўлиши мумкин эмас, ахир Хулиана нафақат гўзал аёл, балки муваффақиятли тадбиркор ҳамдир.  Унга ота-онасидан йирик текстиль бизнеси мерос қолган. 2015 йилда Vogue журнали Хулианнани энг дидли кийинадиган аёллар рўйхатига киритди.

Сильвия Бонго Ондимба. Габон Республикаси президенти Али бен Бонго Ондимбанинг рафиқаси.  У Valentino ва  Chanel бренди кийимларини ёқтиради. Аммо Марказий Африкадаги энг бадавлат давлатлардан бирининг ғазнаси маликага бундан ҳам кўпроғини бера олади. Сильвия For the Family номли фонд ташкил этган. Мазкур фонд камбағал оилаларга кўмак бериш билан шуғулланади.
Манба: tatler.ru


Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 14693 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Prezident, Eng Go‘zal, Dunyo, rafiqalar
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:53
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное