Дариуснинг оғирлиги қарийб 22 кг, узунлиги эса 1,3
метрга тенг. У Гиннес рекордлар китобига энг катта қуён сифатида киритилган. Бу
ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда. Унинг эгаси англиялик 62 ёшли Аннет Эдварднинг айтишича,
қуён кунига 12 та йилига эса 4000 та сабзи ейди. Сабзидан ташқари у карам, олма
ва махсус қуёнлар аралашмаси билан озиқланади. Қуённинг ҳаражатлари ҳар йил
эгасига 4000 АҚШ долларга тушади.