Тарқалган хабарда шундай дейилади: "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлигининг 9-L сонли 2013 йил 24 октябрдаги Қарори билан Билайн савдо
белгиси остида мобил алоқа хизмати кўрсатувчи МЧЖ "Unitel"нинг
лицензияси амал қилиши тўхтатилди. Расмий баёнотда айтилишича, Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 22 моддаси Айрим фаолият турларини лицензиялаш
тўғрисидаги Қонунга асосан бир неча бор қоидани тизимли равишда қўпол бузиб
келганлиги, назорат органининг кўрсатмаларига риоя қилмаганлиги сабабли 26
октябр 17:00 бошлаб 15 иш куни давомида 12.09.2006 йилда МЧЖ
"Unitel"га берилган серия рақами АА №0000645 бўлган лицензия
тўхтатилади".
Unitel компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз
Абдуразоқов «Газете.uz»га берган интервьюсида мазкур хабарни расман рад қилди,
ва хақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини айтди. У фойдаланувчиларги миш-мишларга
ишониб саросимага тушмасликни маслаҳат берди.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар Давлат қўмитасининг
матбуот хизматида ҳам лицензияни тўхтатилиши хақидаги мазкур хабарни инкор
этишди. Хабардаги лицензия рақами ҳам Unitelникига умуман мос эмаслигини
айтишди.
Тез орада «Билайн» мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот билан чиқади.