2013 йилнинг 20 январидан "Билайн" мобил алоқа
оператори (Unitel МЧЖ) ўз тарифларидаги кундалик абонентлик тўловини оширмоқда.
Оператор тарқатган хабарга кўра, 20 январдан бошлаб
ҳисоб-китобларнинг олдиндан тўланадиган тизимининг барча тариф режаларида
(Status, VIP Beeline, VIP Lux, VIP Elite ва "Клик Макси" тарифларидан
ташқари) кундалик абонент тўлови $0,01 га ошади ва долларли тарифлар учун $0,03
ни ташкил этади.
Мобил операторнинг қайд этишича, сўм тарифларидаги кундалик абонентлик тўлови
ҳам 25 сўмга ошади ва 65 сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил январидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати мобил алоқа
хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамларидан
фойдаланганлик учун тўлов миқдорини оширди. Тўлов миқдори 100 сўмга ошиб, ҳар
бир абонент учун 500 сўмни ташкил этди.
Тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун амалга оширилади, уларнинг сони тўлов
амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолати бўйича аниқланади. Ҳукумат ушбу
тўловни 2012 йилда жорий этганди.