Ўзбекистондаги "Билайн” мобил алоқа компаниясида давлат
солиқ хизмати томонидан навбатдан ташқари текширув ишлари бошланди.
Бу ҳақда Россиянинг "РИА Новости” ахборот агентлиги Ўзбекистон Давлат солиқ
қўмитасидаги манбага асосланиб хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, текширувга ташқаридан келиб
тушган баъзи маълумотлар асос бўлган. Текширувлар октябрь ойи охиригача давом
этиши мумкин.
Россия худудидаги йирик уяли алоқа оператори бўлмиш
«Вымпелком» компанияси ўз Гуруҳи таркибига кирувчи «Билайн» ҳозирда назоратчи
органга барча тегишли ва керакли ҳужжатларни тақдим этганлигини маълум қилди.
Айни дамда компания Ўзбекистондаги GSM-операторлари орасида
етакчи ҳисобланиб, жорий йилнинг II чорак якунларига кўра унинг абонентлари
сони 10 202 000 ташкил қилган.