2012 йил 15 август куни телекоммуникация хизматларининг етакчи халқаро провайдерларидан бири "ВимпелКом Лтд.” ("Билайн” савдо белгиси) 2- чорак учун ўзининг молиявий ва операцион натижаларни эълон қилди.
Унга кўра, "ВимпелКом”нинг Ўзбекистонда 2012 йилнинг 2-чорагида ги даромади 89 млн.АҚШ долларини ташкил қилди, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 35% кўп.
Компаниянинг Ўзбекистондаги соф операцион даромади мобил маълумотлар етказиш хизматларининг йилдан-йилга 121% ўсиши ҳисобига 2011 йилнинг иккинчи чорагига нисбатан (66 млн. доллардан) 35% ўсиб, 89 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
Абонент базаси йилдан йилга 31% барқарор ўсишда давом этди, мобил интернет фойдаланувчиларининг сони рекорд кўрсаткич - 53% ни ташкил қилди. Шундай қилиб, иккинчи чорак якунлари бўйича Ўзбекистонда "Билайн” мобил алоқаси абонентларининг сони 7 031 000 кишини ташкил қилди. Битта мобил алоқа операторининг ой давомидаги ўртача ҳисоби (АРПУ кўрсаткичи) 4% даражасида сақланиб қолинди. МОУ кўрсаткичи (бир ойда ҳар бир абонент фойдаланган дақиқалар сони) уч ой мобайнида 15% ўсди (январ-мартдаги 376 дақиқага нисбатан 433 дақиқа).
"ВимпелКом”нинг 2-чоракдаги бирлашган даромади 5,7 миллиард АҚШ долларига етди, ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 4% ўсди.
"Иккинчи чорак компания учун жуда унумли бўлди: биз нафақат бозордаги позицияларимизни мустаҳкамлашга, бироқ операцион фаолият самарадорлиги дастурини муваффақиятли жорий қилишга ҳам эришдик. Шубҳасиз, бу "Билайн”га Ўзбекистонда келажакда ҳам инвестицияларини оширишга кўмаклашади, бунинг устига вазият шуни талаб қилмоқда. Шундай бўлса-да бизнинг апрелдан июнга қадар бизнесга киритмаларимиз юқори даражада сақланди: фақатгина капитал харажатларнинг ўзи 36 миллион доллардан ошди, бу июл ва августда тармоққа бўлган мислсиз нагрузкаларни ушлаб туриш имкониниберди, – дейди UnitelМЧЖ Бош директори Андрей Сафронюк.