7 йиллик фаолияти давомида «Билайн»нинг Ўзбекистонга
киритилган сармоялари 1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Kun таҳририятига келиб
тушган компания пресс-релизида маълумот берилган.
«Билайн-Ўзбекистон» брендининг Ўзбекистонда ишга
туширилганлигига етти йил тўлди. Unitel ширкати «ВимпелКом» компаниялар гуруҳи
таркибига кирганидан сўнг фаол абонентлар базаси қарийб 25 маротаба ўсиб, 2013
йил II чораги якунларига кўра 10,2 миллион кишидан ошди.
«Ўзбекистон бозорида амалга оширилган 7 йиллик фаолият
давомида капитал харажатларимиз қарийб миллиард долларни ташкил қилди, – деди
Unitel бош директори Андрей Сафронюк. – Биз тармоқни модренизациялаш ва қуришга
инвестицияларни киритишда давом этмоқдамиз ва бу билан мижозларимиз учун муҳим
бўлган «Билайн-Ўзбекистон» хизматлари сифатини ўсишини таъминламоқдамиз».
Компания раҳбарининг сўзларига кўра, жорий ва келаси йил
учун мақсадлар амал қилаётган ускуна сиғимини ошириш ва қамров ҳудудини
кенгайтиришдан иборат. «Ишонаманки ушбу саъи-ҳаракатлар бизга LTE стандартига
ўтиш билан тармоқни технологик ривожлантириш йўлидаги кейинги қадамни қўйиш
имконини беради», – дея қўшимча қилди Сафронюк.
«Билайн-Ўзбекистон» EDGE (2,5G), UMTS (3G), HSPDA (3,5G),
HSPA+ (3,75G) дан бошлаб ADSL ҳамда FTTB (секундига 100 Мегабитгача бўлган қўзғалмас
КПУ)гача бўлган технолгияларнинг энг кенг спектрлари бўйича хизматларини тақдим
қилган ҳолда миллий интернет-провайдинг бозорида етакчи позицияларни эгаллайди.
Бугунги кунда 3G «Билайн-Ўзбекистон» тармоғи 139 аҳоли пунктларини қамраб олган
ва мамлакатнинг 52% аҳолиси учун амал қилади, халқаро интернет-каналнинг сиғими
эса секундига 1,8 Гигабитгача оширилган.
Статистика маълумотларига кўра, «Билайн-Ўзбекистон»
Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бири ҳисобланади: 2006 дан 2012
йилга қадар 537 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўловлари тўланган.