"Билайн” алоқа оператори (Unitel МЧЖ va Buzton ҚК) Алексей
Булах юридик хизмати раҳбари этиб тайинланганлигини эълон қилди.
"Компания таклифларини юридик таҳлил қилиш, замон талабларига жавоб берувчи
корпоратив сиёсат ва жараёнларни янгилаш ҳамда таёрлаш – булар фақатгина
Алексейнинг амалга ошириши лозим бўлган вазифаларининг бир қисмидир, –дейди
Unitel МЧЖ Бош директори Андрей Сафронюк. – Натижада буларнинг барчаси
"Билайн”нинг мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда сервис даражасининг ўсишига
хизмат қилади”.
"Юридик жамоанинг олий малакаси ва максимал самарадорлиги –
исталган компаниянинг муваффақиятли ва узоқ муддатли ривожланишининг гарови.
Ҳужжатларни таҳлил қилиш ва "Билайн”нинг жорий лойиҳаларида иштирок этишдан
ташқари, абонентларнинг сўровларига жавоб қайтариш тизимини такомиллаштиришга
ҳам жиддий эътибор қаратишни режалаштирганман, бу қайта алоқани тезкорлик
даражасини ошириш имконини беради”, – деб таъкидлайди Алексей Булах.