Facebook’даги «Ест работа!» гуруҳида янги Universal Mobile Systems (UMS) мобил алоқа компанияси cаll-марказ операторлари − алоқа маркази мутахассисларини ишга олиши тўғрисида эълон жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Mobinfo.uz.
Асосан мижозларнинг саволларига телефон орқали жавоб қайтариш билан шуғулланиши кўзда тутилган иш ўрни эълонида «UMS’да ишлаш − ҳаётни ёрқинроқ, қизиқарлироқ ва янада барқарор қилиш имконияти» эканлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, «МТС-Ўзбекистон» ўрнига ташкил қилинган UMS мобил алоқа оператори ўз тижорий фаолиятини 2014 йил 1 декабрдан бошлаши кўзда тутилган.