“UMS” учун тегишли лицензия ва рухсатномалар берилди
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ Россия-Ўзбекистон телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи "Universal Mobile Systems" МЧЖ қўшма корхонаси (Бундан кейин Оператор) иштирокчилари таркибига киргани тўғрисида расмий хабар берди.
“Мобильные ТелеСистемы” ОАЖ Оператор устав капиталининг 50,01 % миқдоридаги улушига эга бўлди. Устав капиталининг қолган 49,99 % миқдоридаги улуши Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси тизимидаги “Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази” ДУК га тегишли бўлди”,-дейилади қўмита хабарида.
Шунингдек, қўмита ахборот хизмати «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ Россия-Ўзбекистон телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи "Universal Mobile Systems" МЧЖ қўшма корхонасига амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли лицензиялар, зарур бўлган частота диапазони, рақамлар сиғими ҳамда фаолият кўрсатиши учун бошқа керакли рухсатномалар берилгани ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Universal Mobile Systems” 1 декабрга тижорий эксплуатацияни амалга ошириш режалаштирилган.