Сўнгги пайтда "МТС-Ўзбекистон” абонентлари алоқа сифати кун сайин ёмонлашаётганидан арз қилишмоқда. Компания фаолиятида текшир-текшир бошланди-ю, ҳаммаси орқага қараб кетмоқда. Раҳбар қочди. Бироқ, ҳануз унинг ушлангани ёҳуд қонуний йўл билан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақдаги маълумотлар мавҳум қолмоқда. Айрим манбаларнинг айтишича, бугун "МТС-Ўзбекистон”нинг Тошкентдаги бош офиси ёпилган. Компания эса бу ҳолатга техник ишлар билан боғлиқлик сабабини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, прокуратура МТСни бир қанча қонунларни қўпол равишда бузганликда айблайди: пулларни "ювиш”, даромадни легализациялаш, лицензиясиз фаолият олиб бориш, солиқ тўлашдан бош тортиш. Ундан ташқари, Ўзбекистон Давлат Алоқа инспекцияси ҳам компания фаолиятида кўплаб қонунбузарликлар, жумладан, 208 та станцияларида ноқонуний эксплуатация аниқлаган.
Энди абонентларга хизмат кўрсатишнинг барча турлари компаниянинг Олой бозори ёнида жойлашган офисида олиб борилади. Шу ўринда, "ҳозирча” деган тўхтам ҳам вужудга келади. Кейин-чи? Кейинроқ-чи?
Воқеаларни кузатишда давом этамиз.