МТС-нинг 4 та ходимига 3 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди
2012 йил 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди МТС-Ўзбекистоннинг тўрт нафар мансабдор шахси устидан ҳукм чиқарди.
Унга кўра, уларнинг ҳар бирига 3 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланган.
Маълумотларга кўра, бундан ташқари уларга 3 йилгача раҳбарлик лавозимларида ишлаш тақиқланади ва жиноят йўли билан орттирилган даромадлари давлат фойдасига мусодара қилинади. Хабарларга кўра, «Ўздунробита» ХК МЧЖ мулклари ҳам давлатга етказилган иқтисодий зарар ўрнини қоплаш мақсадида давлат фойдасига мусодара қилинади.