21 август куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида, келаси ойда старт оладиган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасига қуръа ташланди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «В» гуруҳида Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада терма жамоалар 23 ёшгача бўлган футболчилар билан иштирок этишади. Регламентга кўра, терма жамоалар шунингдек ёши 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини таркибга қўшиб олиш имконига эгалар.
Маълумот учун, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.