Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз кино оламини тарк этиши хақидаги илк эълонни ёдингизда бўлса бизнинг сайтимизда ошкор қилганди.
Яқин кунлар уни "Акс-садо" номли
давлат фильмида кўришимиз мумкинлиги хақида хабар олдик. Нахотки унинг қарори оддий инжиқлик бўлган?
Мадина Мумтоз:
-Йўқ, инжиқлик эмас. Сабаблари хақида билдиргандимку. "Акс-садо" фильми сценарий муаллифи ва режиссери Ёлқин Тўйчиевнинг бу фильмида иштирок этишга розилик билдирганим сабаби сценарий ёққанлиги бўлди. Фильм воқеаси 70-90 йиллар Мустақиллик давригача бўлган кунларни тасвирлайди.
Афғонистонга урушга кетган йигит келадиган куни тўй бўлиши керак бўлади. У келадиган кунига унинг талаби билан тўй белгиланган бўлади.
Лекин тўйхонага унинг ўлиги келади. Уни ўлигини келтирган йигит қишлоқ раисининг ўғли бўлиб у урушга бормаган бўлади. Ўлик куёвнинг онаси кўзлари ожиз бўлгани сабабли расининг ўғли унга билдирмаслик учун менман она келдим дейди. Хамма жим қолиб тўйни уюштиришади. Тўйдан сўнг менинг қахрамоним келин у билан жанжаллашади.
Раиснинг ўғли охир оқибат урушга кетади. Қолганини фильмдан кўриб оласиз, тўғриси фильм сценарийси жуда ёқди.
Мана шунақа гаплар, ваъдага бевафолик сабаби кучли сценарий бўлса унда бу фақатгина яхши.
Kino qiziq lekin avg'on urushi kinoda olinmasa kerak.... 3-5 daqiqacha yigitning uliwi oliniwi mumkin.. Atak bizni kinoda boevik degan janr yo'q drama va comedik kinolar.