Бу галги меҳмони хонанда ва актриса Мадина Мумтоз
ва актриса Асал Шодиева.
Cуҳбат хонанда Зиёдага тегишли офисда бўлиб ўтди...
Савол беришни, биринчи бўлиб, актриса Асал Шодиева бошлаб берди.
Асал Шодиева: — Ижодинг, санъатинг ҳаётингда қандай рол ўйнайди ва санъат сен учун нима?
Мадина Мумтоз: — Санъатга кириб келганимдан бери, ҳозирги кунгача, санъат мен учун ҳамма нарса! Аввал ўртоқларим менга оддий Мадина сифатида қараган
бўлишса, ҳозир Мадина Мумтоз деб қарайди. Лекин, шу нарса мени сал жаҳлимни чиқаради.
Асал Шодиева: — Агар имкони бўлганда, ҳаётингни ўзгартирган
бўлармидинг?
Мадина Мумтоз: — (қатъий) Йўқ. Ҳеч қачон! Агар ҳаётимни
ўзгартириш имконияти бўлганда эди, ҳаётнинг яхши кунларининг
қадрига етмаган бўлар эдим! Чунки, ўтган қийин кунлар, яхши кунлар
қадрига етишнинг сабабчиси.
Асал Шодиева: — Мана сен кинодан кетдинг. Балки, ҳозирги
тижорат фильмларимиздан кўнглинг тўлмаётгандир?
Мадина Мумтоз: — Фильмларда рол ижро қилмайман, дейишим
фильмлар даражасидан ёки бошқа нарсадан эмас! Шунчаки кетгим
келди, бу соҳадан! Лекин бир пайтлар съёмка жараёнини
соғиниб қоламан.
Асал Шодиева: — Келажакда фарзандли бўлсанг, уларга
ҳозирги ҳаётимиздаги нималарга рухсат бермаган бўлардинг?
Мадина Мумтоз: — Интернетга. Яна билмадим, менинг болаларим
дунёга келиб катта бўлгунгача, жуда борганда 6 ёш бўлгунгача
ҳам, ҳали анча вақт бор. У вақтгача яна нималардир қўшилади.
Асал Шодиева: — Сал шахсийроқ савол, агар сен оддий, бадавлат
бўлмаган, лекин келажакда кўп ютуқларга эришишга ҳаракат
қилаётган, келажаги бор йигитни ёқтириб қолсанг... Бугунги кун
ҳақида ўйлармидинг ёки эртанги?
Мадина Мумтоз: — (кулиб). Эртани ўйлайсан, албатта. Лекин, менинг
кимнидир ёқтириб қолишим, жуда қийин масала. Бунинг учун йиллар
керак бўлади! Агар, менда у инсонга нисбатан қизиқиш бўлса, у
инсоннинг ҳеч нарсаси бўлмаса, лекин ҳаракатчан бўлса, мен ҳам у
билан бирга ҳаракат қилган бўлардим.
Асал Шодиева: — Хонанда Зиёданинг клипида суратга
тушдинг. Клип ғоясини ўзинг ўйладингми?
Мадина Мумтоз: — (кутилмаганда хонанда Зиёдани чақирди). Клип
ғояси режиссёр Ёдгор Носиров ва Зиёдага тегишли. Клипга мени
Зиёда таклиф қилган.
Асал Шодиева: — Санъатда дўст бўлмайди, дейишади. Мен бу
нарсага қаршиман. Сенда санъатда ҳақиқий дугоналаринг, дўстларинг
борми?
Мадина Мумтоз: — Менинг
ўртоқларим, дўстларим мен ҳали ҳеч ким бўлмаган вақтим, яъни
оддийгина Мадина бўлган вақтимда ҳам дўст бўлишга