ЙИГИТЛАР ҚЎНҒИРОҒИ УНИ ҲОЛИ ЖОНИГА ҚЎЙМАЯПТИ!
Севимли актриса Раъно Ярашева ҳаётига дахлдор бир маълумотдан сайтимиз орқали барча мухлисларини огоҳ этишга қарор қилганини билдирди. Телефон орқали аввало актрисанинг қизи Мадина Мумтоз боғланди:
-Бир қизиқ ҳолат содир бўляпти. Ҳар куни ёш йигитдар театр олдига келганини, "одноклассники.ру” сайти орқали телефон рақамини олганини айтганида, онам ҳайратга тушмоқда. Ахир, Раъно Ярашева бу глобал тармоқ ҳақида умуман тушунчаю маълумотга эга эмас. Танишув сайтлари тугул, интернетга кириб турадими денг...Шундай экан, сайтингиз орқали маълум қилмоқчимизки, юқоридаги танишув сайтида Раъно Ярашева номидан расмий саҳифа очиб, йигитларга телефон рақами бераётгам кимса аввало, Яратганнинг жазосидан қўрқса бўлармиди? Виждонсиз!
Шундай сўнг, гўшак Раъно Ярашевага узатилди:
-Биласизми, жуда ғалати иш. Мен интернетни тушунмасам. Ёшлар кириб турадиган бундай сайтларга кириб юриш энди бизларга эмас. Расмий равишда эълон қилмоқчиманки, "однокласскики.ру” ким ёзишиб, танишиб юрган бўлса бордир, фақат мен эмас! Илтимос, бундан буёғига сал огоҳ бўлинглар!
Ана шунақа! Бундай ҳол биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам бўлмаса керак. Санъат юлдузлари-ку майли, шундай сиёсат машҳурлари номидан очилган сохта анкеталар борки, кўриб ёқа ушлайсиз: наҳот, улар ҳам "одно”чи бўлса дея...Хуллас, қинғир ишнинг қийиғи ...билмадим, жуда тез чиқадиган замон бўлган! Шундай экан, огоҳ ва эҳтиёт бўлинг, ясама "шахс”лар!