Актриса оммавий ахборот воситалари орқали кинони тарк этганини расман маълум қилганди...
Аммо уни ёз киномавсумининг қизғин иш жараёнида учратдик. Бундан чиқди, у ўз ишининг устаси бўлган ижодкорлар таклифини рад этолмаган кўринади. Бундан пайтда қарорлар ҳам ёддан чиқади-да! Энг асосийси, Мадина Мумтознинг "Акс садо”си ижобий натижалар билан узоқ-узоқларга тарқасин. Ушбу фильмда Дилбар Икромова, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расуловлар ўзига хос образларни талқин қилишган. Фильм "Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан ишланди. "Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олиш ишлари тугаган "Акс садо” бадиий фильми ўтган асрнинг 80-йилларида, яъни мустабид шўро тузуми даврида, қанчадан-қанча ватандошларимиз афғон урушига жалб қилингани ва кўплаб ўзбек йигитлари бу жанглардан омон қайтмагани ҳамда халқимизнинг бу қонли урушга бўлган салбий муносабати ҳақида ҳикоя қилади. Бундан ташқари, актриса Алишер Узоқовнинг "Менинг акам бўйдоқ” фильмида ҳам иш бошлади.
Мадина Мумтоз: — Ёлқин акага рад жавоби бермаганлигимнинг асосий сабаби — сценарийнинг "юк”и оғирлигида бўлди. Бу катта экранлардан тезда тушиб кетадиган фильм эмас. "Менинг акам бўйдоқ” фильмига келсак, беғубор севги, йигитларнинг андишаси, қизларнинг чинакам ибо-ҳаёси кўрсатилгани менга манзур бўлди.