Ma’shuqasiga 22 ming marta telefon qilgan oshiq qamoqqa olindi
Францияда собиқ маъшуқасига қарийб 22 минг марта телефон қилган ҳамда SMS юборган 33 яшар эркак қамоқ жазосига ҳукм қилинди. The Guardianга асосланиб, kun.uz хабар беришича, у 10 ой қамоқда ўтириб чиқади, 1 евро жарима тўлайди. Айни пайтда у собиқ севгилиси билан умуман мулоқот қилмаслиги керак. Хабарда айтилишича, ошиқ-маъшуқларнинг йўллари 2011 йилда айро тушган. Ўшанда француз йигити маъшуқасидан бирга яшаган хонадонни таъмирлаб беришни талаб қилади. “Ўшанда агар у менга пул тўламаса ёки раҳмат айтмаса, унга тинмасдан телефон қилиш ҳақида ўйлагандим”, — деди у судда. У 10 ой давомида 22 мингга яқин телефон қўнғироқларини амалга оширган, СМС юборган.
Қиз эса унинг рақамини блоклаб қўймоқчи бўлганида йигит унинг ишхонасига, ота-онасига телефон қилишни бошлайди. Натижада танишларидан бири собиқ ошиқларнинг учрашувини уюштиради ҳамда қиз йигитдан кечирим сўрайди.
Хабарда қайд этилишича, қамоқ муддатининг маълум қисми шартли ҳисобланади.
Eslatib o‘tamiz, xar yakshanba muxlislar kuni bo‘lib, o‘z muammo yoki ko‘ngil kechinmalari bilan bo‘lishib, keng omma bilan xal qilishga imkoniyatingiz bor.
tarona.net@bk.ru pochtasiga voqea yoki muammoingizni yozib yuborishingiz yoki @TaronaSupportBot manziliga telegramdan voqeangizni yuborishingiz mumkin.
Bunda sizni telefon raqamingiz ko‘rinmasligi va sizni voqeangiz anonim tarzda chop etilishiga kafolat! Diqqat! Saytga chop etilib bo‘lingan maktub keyin talabga binoan olib tashlanilmaydi!
Voqeangiz sayt orqali keng ommaga chiqishi va xalqdan turli maslaxatlar bo‘lishini bilib turib jo‘natdingizmi, o‘zingiz kutmagan va yoqtirmagan maslaxatni olib keyin olib tashlang deyish mantiqsiz!