Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

«Билайн» $500.000 га тушди


Ўзбекистонда алоқа хизматларини кўрсатувчи «Билайн» компанияси лицензияси тўхтатилаётганлиги ҳақида тарқалган миш-миш оқибатида 500 минг АҚШ доллар зарар кўрди.


Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни «Билайн» абонентлари SMS ва WhatsApp мессенжери орқали тарқатилган спам-тарқатманинг қурбони бўлишган эди.

Ҳудди шу куни алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси мазкур хабарнинг ёлғонлиги бўйича расман мурожаат қилишганлигига қарамай, баъзи абонентлар бошқа операторнинг мижози бўлишга ошиқишди.

"Unitel” МЧЖнинг Бош директори Андрей Сафронюкнинг айтишича, компания матбуот хизмати ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси мазкур хабарга ўз вақтида раддия беришган. Бу ҳақда UzDaily хабар беради.

Унинг таъкидлашича, шу кунлари абонентлар ўртасида шов-шув билан бирга сезиларли йўқотишлар ҳам бўлган. Сафронюкнинг маълумотларига қараганда, 25-26 октябр куни компания абонентлари ўз балансларини деярли тўлдиришмаган. «Бизнинг дастлабки баҳолашимизча, шу кунлари компания 500 минг АҚШ доллар йўқотган», - дейди у. Бироқ мазкур вазият компания абонент базасига таъсир қилмаган. Абонентлар иккинчи сим-карта ҳарид қилишган, аммо «Билайн» хизматидан фойдаланишда давом этишмоқда.

Компания мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Бош прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Шунингдек «Билайн» WhatsApp Inc. маъмуриятидан спам-ҳужум ташаббускорларини аниқлаб беришни сўраган. Айни дамда компания WhatsApp жавобини кутмоқда.

 Manba:darakchi.uz



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 5989 | Рейтинг: 0| Рейтинг: БиЛайн, WhatsApp
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 00:57
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное