Бу мосламалар ёрдамида абонентлар транзакция учун комиссия ушлаб
қолинмаган ҳолда ҳисобларини тўлдиришлари мумкин.
«Ҳеч қандай фоизлар ва ҳеч қандай навбатларсиз тўлов амалга ошириш учун
"Beeline”нинг сариқ терминаллари керак, – деб белгилади "Unitel”нинг
оммавий бозорда сотувлар бўйича директори Максим Ефремов. –
Бундай аппаратнинг қаерда ўрнатилганининг аҳамияти йўқ – компания
офисида ёки супермаркетда: бизнинг абонентлар доимо комиссиясиз тўловни
амалга ошира оладилар».
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг ноябр ойидан "To’lovdan % olinmaydi” деган
ёзувли терминаллар пойтахтимиз ва минтақадаги "Beeline” офислари ва савдо
марказларида ишга тушди. Бугунги кунда улар мамлакат бўйлаб энг йирик
алоқа операторининг барча сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида ўрнатилган.
Воқеани шарҳлар экан, "Unitel”нинг минтақавий ривожланиш бўйича директори Ғулом
Ортиқов шундай деди: «Мазкур лойиҳа "Beeline”нинг хизматини келгуси
ўсишига мақсад қилиб қўйилган, ва шу билан бир қаторда ўзининг фоизсиз
терминаллар тармоғини ривожланириш компаниянинг инновацион раҳнамолигини
яна бир бор тасдиқлайди. Бу бизнинг абонентларимизнинг
қулайликлари учун тўғридан тўғри сармоя, ва айнан бу, мижозларга
хизмат кўрсатишга бўлган талаблардан биридир».
Аппарат орқали абонент балансини ҳам нақд пул, ҳам онлайн пластик карта
орқали тўлдириши мумкин.