«Beeline» миш-мишлар ортида ким турганини аниқламоқчи
Аввалроқ МЧЖ «Unitel»нинг жамоатчилик билан алоқалар
хизмати раҳбари Ўроз Абдураззоқов «Beeline» хақида 25 октябр куни
"WhatsApp” ҳамда "Viber” мессенжерлари орқали тарқалган хабар ёлғон эканлигини
таъкидлаганлиги хақида маълумот берган эдик.
Компаниянинг расмий сайтида берилган хабарларга кўра, айни пайтда компания
ҳуқуқшунослари ушбу ёлғон хабар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасига ариза тайёрламоқда.
Компания абонентлар ўртасида катта шов-шув кўтарган мазкур
ёлғон иғво ортида ким турганлигини аниқланишига ишонч билдиришмоқда.