Beeline да байрам кунлари 450 миллион қўнғироқ амалга оширилди
Йирик мобил алоқа оператори Beeline 2013 йилнинг
31 декабрдан 2014 йилнинг 1 январга ўтар кечаси фаолияти натижалари
тўғрисида ахборот берди.
Beeline тармоғи бўйича шу икки кун ичида 450 миллион қўнғироқ амалга
оширилди. Шулардан
илк Янги йил соатларида компания абонентлари 20 миллиондан ошиқ қўнғироқни
амалга оширишди, дея хабар беради Uzdaily.uz нашри.
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Ораз Абдуразоқов Beeline техник
мутахассислари томонидан тармоқ тиғиз вақтга юқори даражада тайёргарлик
кўрганликларини айтиб ўтди. "Уларнинг ишлари янги йил трафикини
узилишларсиз амалга оширишга ёрдам берди. Биз миллионлаб мажозларимиз шу
куни яқинларини телефон ва интернет орқали табриклай олганларидан
ҳурсандмиз”.
31 декабр ва 1 январ кунлари мобил интернет-трафиги ҳажми
39 млн.Мегабайтни ташкил қилди (37 Терабайтдан ортиқ).
31 декабрдан 1 январгача Beeline тармоғи орқали 40 млн.SMS юборилган.