АҚШнинг марказий қисмида бўлиб ўтган торнадо оқибатида 17
киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Los Angeles Times.
Аввалроқ, 6 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Табиий офат
асосий зарбаси Арканзас штатига тўғри келди. Ушбу штатда 16 киши торнадо
қурбони бўлишди. Яна бир киши қўшни Оклахома штатида ҳалок бўлган.
Табиий офат Вилония ва Мейфлауэр шаҳарларига катта талофот етказди.
Торнадо оқибатида кўп уйлар вайрон бўлган ва 10 мингдан ортиқ киши
электрсиз қолган. Ҳозирда табиий офат етказган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда.