2014 йил 1 август куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлади, бу ҳақда UzDaily нашри хабар беради.
Мазкур дастурга мувофиқ Ўзбекистон миллий эмлаш тақвимига мувофиқ болалар ва ўсмирларнинг 97%ни профилактик вакциналар билан қамраб олишни режалаштирмоқда.
Шу ўринда Ўзбекистон 2014 йили ротовирусли инфекцияга қарши вакцинацияни жорий этаётганини қайд этиш лозим. 2015 йилда болаларни превмококкли инфекцияга қарши, 2016 йилда эса инсон папиллома HPV-вирусига қарши эмлаш ишлари бошланади.
Ўзбекистон ҳукумати ушбу мақсадларга бюджетдан 36,227 млрд сўм ажратишни ҳамда Вакцинация ва иммунизация бўйича глобал альянс ва ЖССТнинг $4,5 млн миқдоридаги маблағини жалб этишни режалаштирган.