Бу ҳақда "Coca-Cola"нинг минтақавий менежери Олег Пилецки 5 сентябр
куни Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми вақтида маълум
қилди.
Тадбирда нутқ сўзлар экан, Олег Пилецки келаси йил компания янги турдаги
маҳсулот - шарбат ва чой ишлаб чиқариш мақсадида Ўзбекистонга $50 млн.дан зиёд
сармоя киритишни режалаштираётганини таъкидлаб ўтди.
Ҳозирда "Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan LTD" компанияси
5 хилдаги ичимлик ишлаб чиқармоқда, булар Coca-Cola (Coca-Cola Zero
билан), Fanta, Sprite, BonAqua ва Fuse Tea Ice Tea.
"Coca-Cola" Fuse Tea Ice Tea чойларини айнан шу йилнинг сентябр
ойидан сотишни бошлади.
"Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston" LTD қўшма корхонаси Ўзбекистон
бозорида 1993 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг расмий очилиш
маросими 1994 йилнинг март ойида бўлиб ўтган.