Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига қарашли
гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилинишича, юртимизда 8 март куни
ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кечга томон
қорга айланиши мумкин.
Шамол ғарбдан секундига 7-12 м
тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
9 март - куни эса ҳаво ҳарорати кундузи 3-5 даража илиқ, кечаси 0-2 даража
совуқ бўлади. Вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади.