Ўзбекистон киносаноати тўлиқ модернизация қилинади
2013-2016 йиллар давомида Республикамиздаги етакчи
киностудиялар ва кинотеатрлар ҳалқаро стандарт бўйича реконструкция қилинади ва
янги кинотехнологик ускуналар билан жиҳозланади.
Бу хақда "Ўзбеккино" миллий агентлигининг расмий сайтида маълумот
берилади.
Айниқса, "Ўзбекфильм" киностудиясида катта ишларнинг амалга ошиши
кутилмоқда. Бу ерда замоновий DOLBY-SURRAUND фоматидаги овоз ёзиш студиясини
очиш, янги замонавий рақамли камералар билан таъминлаш, 3D форматидаги
кинотехнлогияларни олиб келиш, биноларни таъмирлаш кўзда тутилган. Худди шундай
ишлар "Ўзкинохроника" ва "Қорақалпоқфильм" студияларида ҳам
амалга оширилади. Бундан ташқари 2014-2016 йилларда барча вилоят марказларида,
йирик шаҳарларда замоновий, олий тоифали кинотеатрларни ташкил этиш режалаштирилган.
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносарой ва Республика Киночилар уйи
ҳам замоновий проекцион ва овоз кучайтиргич аппарат ускуналари билан
таъминланади, томоша заллари ҳалқаро талаблар асосида таъмирланади. Ҳозирда
керакли хужжатларнинг лойиҳалари тайёрланмоқда.