Ўзбекистон-БАА учрашувига чипта нархлари маълум бўлди
Жорий
йилнинг 5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш
мусобақаси доирасида Бирлашган Араб Амирликлари термасини қабул қилади.
Учрашув Тошкентдаги янги очилган "Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ҳақида эса
аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик.
Аммо чипталарнинг қачон сотувга чиқиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Таҳминларча,
чипталар ўйинга бир ҳафта қолганда сотувга чиқарилади.
Ўйинга кириш учун беш тоифали чипталар жорий қилинган:
1-тоифа - 20.000 сўм
2-тоифа - 15.000 сўм
3-тоифа (балкон) - 15.000 сўм
CIP чипталари - 30.000 сўм
VIP ложалар - 150.000 сўм
Шунингдек, Uff.uz сайтининг хабарига кўра, оилавий ёки жамоавий гуруҳлар учун
стадионда 6, 8 ва 10 кишилик алоҳида VIP хоналар ҳам мавжуд.
Ҳашаматли ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий стадионга жамоавий ташриф
буюриш истагида бўлганлар 230-93-39 телефон рақами орқали маълумот олишлари
мумкин.