Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Ўзбекистонда эркаклар сони аёллар сонидан ошиб кетди

Давлат статистика қўмитаси “Аҳоли ҳақида рақамлар тилида” номли буклет ишлаб чиқди. Бу ҳақда Uz24.uz нашри хабар беради.
Ундаги маълумотларга кўра, 2014 йилнинг бошида ҳар 1000 эркакка 996 аёл тўғри келмоқда. Шу билан бирга мавжуд барча эркаклар ва аёллар ўртасидаги сон жиҳатидан фарқни 1939 йилдан то бугунги кунгача уч солиштириш усулида тадқиқ этилган. Улар: “барча аҳоли”, “шаҳарликлар”, “қишлоқ аҳолиси” усулларидир.
“Барча аҳоли” категориясида 2014 йилнинг бошида ҳар 1000 эркакка 996 аёл тўғри келган бўлса, “шаҳар аҳолиси” категориясида ушбу рақам ҳар 1000 эркакка 1005 нафар аёл киши, “қишлоқ аҳолиси” категориясида эса 1000 нафар эркакка 986 нафар аёл тўғри келиши қайд этилган.
2011 йилда эса эркаклар ҳамда аёллар орасидаги фарқ асосан шаҳар аҳолиси ўртасида кузатилган ва 1000 нафар эркак кишига 1010 нафар аёл тўғри келган.
Айтиш лозимки, буклетда қайд этилган маълумотлар 1979 йилгача Ўзбекистонда 1000 нафар эркакка умумий аҳоли сонидан келиб чиққанда 1030 аёл, шаҳар аҳолиси категорияси бўйича 1042 аёл, қишлоқ ахолиси категориясида эса 1033 нафар аёл туғри келган.
1989 йилда эса бу кўрсаткич бироз камроқ эканини ҳам айтиб ўтиш лозим. Бу даврда 1000 нафар эркак кишига умумий аҳоли сонидан келиб чиққанда 1025 аёл, шаҳар аҳолиси категорияси бўйича 1044 аёл, қишлоқ аҳолиси категориясида эса 1012 нафар аёл туғри келган.
 Manba:darakchi.uz


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 9422 | Комментарии: 6 | Рейтинг: 1| Рейтинг: аёл, эркак, Ўзбекистон
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 6
azxcv5 Obbo endi hudo berarkande qizlarga nozlari yanada osharkanda a
Like | 0
Damir_95_ Bekar bopti qizlaga qiyin bopti
Like | 0
original xa tarixiy voqiya
Like | 0
NuR_KR ADMIN aka bu habarni saytga kirgizmaslik kere edi
Like | 0
Mikki umri uzoq busin.
Like | 0
Begzodjon Bu ketwda qizil kitobga kirib ketsiydi ayolla... Mmm.m
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 20:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное