Ўзбекистонда Coca-Cola нархи 4000 сўм этиб белгиланди
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Coca-Cola нархини назорат қилади.
Бу ҳақда қўмита раисининг биринчи ўринбосари С.Ғаффоровга таяниб Подробно нашри хабар бермоқда.
Қўмита вакиллари компания ўз фаолиятини бошлаганини ва сентябрь ойида маҳсулот савдо расталарида пайдо бўлишини тасдиқлашди. Coca-Cola’нинг стандарт, 1,5 литрли бутилкасининг нархи 4000 сўм атрофида этиб белгиланган.