Putin Suriyadan Harbiy qo‘shinlarni olib chiqib ketish buyrug'ini berdi
Президент Владимир Путин Суриядан мамлакат ҳукуматига экстремистик гуруҳларга қарши курашишда ёрдам берган асосий авиация гуруҳини олиб чиқиб кетиш буйруғини берди.
Россия Президентининг айтишича, операция олдидан қўйилган асосий мақсадларга эришилган:
“Мудофаа вазирлиги ҳамда қуролли кучлар олдига қўйилган аcосий вазифага эришилди деб ҳисоблайман, шу сабабли мудофаа вазирига эртадан бошлаб Сурия Араб Республикасидан қўшинларимизнинг асосий қисмини олиб чиқиб кетишни буюраман”.
Шу билан бирга Путин Суриянинг Тартус ҳамда Хмеймим базаларида бир неча йиллардан бери фаолият юритаётган ҳарбий пунктлар фаолияти давом эттирилиши лозимлигини таъкидлади. Айнан мана шу қўшинлар гуруҳига ўт очишни тугатишни назорат остига олиш ҳамда тинчлик жараёни учун шароитлар яратиш вазифаси топширилди.