Санъат оламидаги ижодкорлар ўз Ватанларига бўлган муҳаббатни
меҳнатлари, яъни ижод намуналари орқали изҳор қила оладилар.
Рассомлар қўлларига қалам олиб ўз суратларида акс
эттирсалар, шоирлар меҳр-муҳаббатларини қоғозга битадилар. Ҳонандаларимиз ҳам
она Ватанимизни мадҳ этган ҳолда қўшиқ куйлайдилар ва шу орқали ўз муҳаббатларини
изҳор қиладилар. Ана шундай бахт Нилуфар Усмоновага насиб этди.
Навбатдаги ижод намунаси ўзбек халқининг характерини ифода
этади. "Чапанигина ўзбегим” дея ном олган тарона ҳақиқий ўзбек фарзанди тилидан
куйланган халқ қўшиғига айланса ажаб эмас. Яқин кунларда ушбу қўшиқдан барчамиз
баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўламиз. Нилуфар Усмонованинг айтишича, бу қўшиқ
унинг ижодида алоҳида ўринда туради, уни куйлаш эса осон кечмади. Қўшиқнинг
матни-ю мусиқаси унинг онаси афсонавий санъаткоримиз Юлдуз Усмоновага тегишли.
Таронани ёзиш жараёнида ҳам Юлдуз Усмонованинг шахсан ўзи иштирок этган.
Бу таронага клип ҳам суратга олиш режалаштирилган. Нилуфар
Усмонова ижоди билан боғлиқ яна бир сўнгги янгиликдан бохабар бўлгач, сизга ҳам
маълум қилишни лозим топдик.
Нилуфар Усмонова ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш билан
бирга уларга йўл-йўриқ кўрсатиб устозлик ҳам қилмоқда. мана яқинда
"Усмонзода" гуруҳининг илк қўшиғи тингловчилар эътиборига ҳавола
этилади.
Премьераси эса доимгидек "Ўзбегим Таронаси"
радиосида ва албатта, сайтимизда!