Нилуфар Усмонова Малайзияда концерт бераётганидан бехабар қолди
Хонандани мухлислари Малайзияга келгани билан табриклаб,
концертда кўришамиз деб хат ёза бошлашган.
Нилуфар Усмонованинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида унинг концерт
дастури билан Малайзияга учиб кетгани ҳақидаги изоҳлар ёзилган. Энг қизиғи
бу ҳақида хонанданинг ўзи эмас, унинг суратларига изоҳ қолдираётганлар
айтишган. Бу тушунмовчиликка хонанда билан боғланиб аниқлик киритишга қарор
қилдик.
Нилуфар Усмонова: — Ижтимоий тармоқларда мухлислар Малайзияга келганим
билан табриклаб, концертда кўришамиз деб хат ёза бошлаганидан ажабландим. Кейин
билсам, Малайзияда концерт уюштирилган бўлиб, унда менинг номимни
кўрсатишибди. Қизиғи, бундан на мени ва на "Tarona records”нинг хабари бор.
Суҳбат давомида айни кунларда ушбу масала бўйича суруштирув ишлари олиб
борилаётгани ва ёлғон концерт уюштириб, одамлардан пул олган фирибгар продюсер
қидирилаётгани маълум бўлди.