Айни пайтда шу савол хонанда мухлисларини қизиқтираётгани
аниқ. Ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида хонанданинг админстратори билан
боғландик.
— Тўғри, Нилуфар Усмонова шифохонада. Лекин ортиқча ҳавотирга ўрин йўқ. У бир
оз шамоллаб қолган. Тез орада яна ижодга қайтади.
Хонанданинг ашаддий мухлислари учун ажойиб янгилик: унинг
янги "Қадримга ет” деб номланган янги мусиқий альбоми яқинда сотувга чиқади.
Ушбу альбомдан 15 та тарона жой олган.
Бундан ташқари маҳзун куй-қўшиқлари билан мухлисларини ром
эта олган Нилуфар "Дунё” деб номланган янги қўшиғини ҳам ёзиб тугатди. Маъюс
таронанинг матн ва мусиқа муаллифи Якзон.