"Google” компанияси жорий йилда ноутбук ишлаб чиқаришни
режалаштирмоқда.
Хабарларга қараганда, ноутбук Android бошқарувида ишлайди ва замонавий
ноутбукларнинг барча имкониятларига эга бўлади. Янги ноутбукка "Androidbook”
номи берилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги ноутбукни шу йилнинг
учинчи чорагида тақдим этиш кўзда тутилмоқда. Унинг баҳоси тахминан 1400 АҚШ
доллари атрофида бўлади. Янги қурилманинг техник хусусиятлари ҳали номаълум.