Google компанияси Google Play дўқони орқали иловалар ҳарид қилган болалар ота-оналарига 19 миллион АҚШ долларини қайтаради. Бу ҳақда савдо бўйича АҚШ федерал қўмитасига асосланиб "ИТАР-ТАСС" хабар беради.
Кўпгина ота-оналар Google компаниясини фарзандларининг иловалар ҳариди учун ноқонуний пул ечиб олишда айблашди.
Шунингдек, компания энди сотув тизимига бир қатор ўзгартиришлар, хусусан қўшимча тўловни тасдиқлаш тизимини киритади. Бу ҳарид қилишда фойдаланувчининг розилигини олиш имкониятини беради.
2011 йил Google иловалар ички тизимида ҳарид учун тўловни тасдиқловчи қўшимчасини киритмаган. Шу сабабли, савдо бўйича федерал қўмитаси иловалар ҳариди учун юзлаб доллар ишлатиб юборган болалар ота-оналаридан шикоятлар келиб тушган.