Google компанияси Германиянинг Audi автоконцерни билан
ҳамкорлик тўғрисида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street
Journal хабар бермоқда.
Хабар беришларича, компаниялар Audi автоконцерни томонидан
ишлаб чиқариладиган автомобиллар салони учун Android платформасида ишлайдиган
ахборот ва кўнгилочар тизимни ишлаб чиқиш устида ишлашмоқчи.
Манбаларнинг берган маълумотларига кўра, икки ширкат
ўртасидаги бўлажак ҳамкорлик тўғрисида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Consumer
Eletronics Show кўргазмасида эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ, Google’нинг асосий рақобатчиси ҳисобланган Apple
компанияси бир қатор автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар, жумладан, BMW,
Daimler (Mercedes-Benz), General Motors ва Honda билан ҳамкорлик қилиши ҳақида
маълум қилганди.
Apple ушбу компанияларнинг автомобиллари мосламалар панелини
iOS базасидаги қурилмалар билан интеграция қилишни режалаштирмоқда.
Manba:kun.uz