General Motors заводи портлаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг General Motors компаниясининг Индиана штати Мэрион шаҳридаги заводида портлаш юз берди.
Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.
Портлаш сабаби ҳозирча аниқланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, диоксид хлори ҳавога чиқиб кетган бўлиши мумкин. Воқеа жойида бир неча ўт учириш бригадалари иш олиб бормоқда, заводнинг барча ходимлари эвакуация қилинган.
Мэрион шаҳридаги заводда асосан General Motors автомобиллари учун кузов элементлари ишлаб чиқарилади. Қайд қилинишича, корхонада 1,4 мингдан ортиқ қиши ишлайди.