"Walkman” портатив мусиқа плеерларини оммалаштирган
"SonyCorp.” компанияси АҚШда "ақлли” ясама соч (SmartWig) учун патент
олишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳайдовчиларга йўлда асқотиши мумкин бўлган ушбу аксессуар артериал қон босимини
ўлчаши ва презентация слайдларини саҳифалаши мумкин.
Маълум бўлишича,"ақлли” ясама сочни ўз сочларининг устидан кийиб юриш мумкин
экан. Шунингдек, у реал вақт режимида маълумотларга ишлов бериш ва уларни
бошқа ташқи қурилмаларга узатиш хусусиятига ҳам эга.
Ясама соч бошқа қурилмалар билан симсиз алоқага ва тактил тескари алоқа
функциясига эга бўлади, дея хабар беради "Sony” ўзининг патент олиш учун
берган аризасида. Моделига қараб
ушбу аксессуар камера, лазерли кўрсаткич ёки қаерда эканлигингизни
кўрсатувчи датчикни ўз ичига олиши мумкин.
Ясама сочга ўрнатилган кичкина видеокамера ёки сенсор ёрдамида унинг соҳиби
қаерда турганини билса бўлади. Масофа режимида камерадан суратлар олиш
ҳамда симсиз
алоқа орқали буйруқлар берган ҳолда, ясама сочли одамни йўналтириш мумкин.
У қаерга юриш кераклигини гаджет вибрацияси бўйича билиб олади.
Таҳлилчилар ушбу ғоянинг оригинал эканини, аммо асосий қийинчилик одамда ясама
сочни кийиб юриш истаги бўлиш-бўлмаслигида эканини қайд этишмоқда.