АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи эр ва хотин 10 миллион
долларлик олтин танга билан тўла хазина топиб олишди.
Улар уйлари яқинида итларини сайр қилдириб, шохлаб кетган дарахт ёнида олтин
танга билан тўла челак топишди. Унда 1847-1897 йиллардан қолган 1,4 мингта
танга бўлган. Буни Санта-Ана шаҳрида нумизматика билан шуғулланувчи Дэвид Холл
расман тасдиқлаган.
Холлнинг сўзларига кўра, тангалар орасида баҳоси 27 минг ва ҳатто миллон
доллардан ҳам қимматлари мавжуд.
Жуфтлик журналистлардан уларни исмлари ва хазинани қаердан топишганлигини сир
сақлашни сўрашди.