General Motors 1,5 миллионга яқин автомобилни қайтариб олади
АҚШнинг General Motors корпорацияси ўт олдириш тизимидаги
носозлик туфайли сотилган 971 минг автомобилни қайтариб олишини маълум
қилди. 2014 йилнинг феврал ойидан бошланган ушбу дастурда энди умумий
қайтариб олинадиган автомобиллар сони 1,5 миллионга етди. Бу ҳақда Рейтер
ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу дастурга кўра, 2008-2011 йиллар давомида ишлаб
чиқарилган Chevrolet Cobalt, Chevrolet HHR, Pontiac G5, Pontiac Solstice,
Saturn, ION, Saturn Sky автомобиллари қайтариб олинади. 2011 йилдан кейинги
ишлаб чиқарилган автомобилларда юқорида кўрсатилган носозлик қайд
этилмаган.
Муаммо шундаки, носозлик сабабли машиналар кучли силкиниши
билан йўлда двигатели ўчиб, оқибатда эса машинанинг ҳавфсизлик ёстиқчаси ҳам
ишдан чиқмоқда.
Таҳминан, юқорида айтилган носозлик сабабли ЙТҲ оқибатида 12
киши ҳалок бўлган.