Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги
Дастурий маҳсулотлар ва қурилмавий-дастурий мажмуалар ишлаб чиқиш маркази
телефонда ва компьютерда бирдек фойдаланса бўладиган GAPim мессенжерини
яратди.
Маълумот ва онлайн хабарлар алмашиш миллий ахборот тизими реал вақтда матнли
хабарлар алмашишга мўлжалланган, бу ҳақда bezoom.uz хабар бермоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади локал ва корпоратив тармоқларда ҳамда Интернет
тармоғида маҳаллий хизмат кўринишида ташкил этилган тезкор хабарларни
алмашиш миллий тизимини яратишдан иборат. Ушбу тизим классик алоқа
тизимларининг алтернатив варианти бўлиб, фойдаланувчиларга арзон ва қулай
мулоқот қилиш имкониятини беради.
Мессенжер Windows ва Linux операцион тизимлари фойдаланувчилари ўртасида
Интернет орқали ўзаро мулоқот қилиш имконини беради. Унда нафақат хабар
алмашиш, балки файллар алмашиш, конференциялар ташкил қилиш, қўнғироқлар
амалга ошириш мумкин. GAPim'да ҳозирги вақтгача 100га яқин фойдаланувчи
рўйхатдан ўтган.