Beeline алоқа оператори odnoklassniki.ru ижтимоий
тармоғи билан биргаликда танлов бошланганлиги ҳақида хабар беради.
"1000 ОК” танлови 1 майдан 31 майгача www.ok.ru/beeline.uz саҳифасида
бўлиб ўтади. Ғолиб совғалар ҳарид қилиш учун, "5+”, смайл, "кўринмас одам”
ва "Одноклассники” сайтининг бошқа пулли хизматларидан фойдаланиши учун
асосий соврин – 1000 бепул ОК‘ни қўлга киритади.
Танловда иштирок этиш учун саҳифанинг фойдаланувчилари танлов пости остида
"Мен 1000 ОК‘ни … сарфлайман” деган иборани давом эттирган ҳолда шарҳ
қолдиришлари зарур.
31 майнинг 12:00гача ўз шарҳи остида энг кўп "Класс!” белгисини
тўплаган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади.
"Odnoklassniki сайти билан ҳамкорлигимиз муваффақият билан ривожланмоқда
ушбу янги лойиҳа – буни яна бир бор тасдиқлайди, – дейди Unitel‘нинг
матбуот котиби Юлия Мелентьева. – Танловнинг устунликларидан бири –
нафақат унинг бутунлай очиқ-ойдинлиги, балки бевосита ижтимоий тармоқдан
совриннинг қулай олиниши”.
31 май куни 13:00да "1000 ОК” танловининг натижалари сарҳисоб қилинади.