"Beeline” алоқа оператори мобил Интернет фойдаланувчилари
учун "Do It” чексиз акцияси доимий амал қилувчи хизматга айлангани ҳақида хабар
беради.
Энди компания абонентлари кунига $1,5 эвазига 01:00дан 09:00 гача чексиз
интернетдан муддатсиз фойдаланишлари мумкин.
"Ўзбекистонда биринчи хақиқий чексиз Интернет "Beeline” мижозлари орасида
хақиқий хитга айланди, – воқеани шарҳлади "Unitel”нинг тижорат
директори Дмитрий Григорьев.
– Юз минглаб абонентларимиз янги хизматнинг устунликларини баҳолашди ва
ижтимоий тармоқлар ва call-маркази орқали биз акцияни узайтириш
ҳақида жуда кўп сўровлар олдик. Ушбу таклифларни эътиборга олган
ҳолда, биз фойдаланувчилар учун "Do It”ни бутунлай қолдиришга
қарор қилдик”.
Хизмат "Status” ва "Zo‘r-Zo‘r Megabit” тариф режаларидан ташқари
барча prepaid тарифли абонентлар учун мавжуд.