Apple $2 миллиардли даъво билан Samsung’ни судга берди
Американинг Apple корпорацияси Жанубий Кореялик
рақиби Samsung компаниясини судга берди.
Энди Apple унинг ускуналари хусусиятларини тизимли
кўчирганлик учун бадал пули талаб қилмоқда, дея хабар беради The Guardian. Нашр
маълумотларига кўра, Apple ўзи томонидан яратилган дастурий таъминот учун
Samsung’нинг ҳар бир ускунасидан $40 олмоқчи. Гап Apple’нинг бешта патенти
бузилиши ҳамда Samsung’нинг смартфон ва Galaxy планшетларида ишлатилиши ҳақида
бормоқда. Ушбу маблағ бундан аввалги суд кампаниясидан беш маротаба кўпдир.
Apple ғалаба қилган тақдирда Samsung компанияси $2 млрд
тўлайди, Apple’нинг суд ҳаражатлари эса $6 млн ташкил қилади.