“Apple” 10 сентябрда иккита янги “iPhone”ни тақдим этади
"Apple” компанияси 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган матбуот
тадбирига таклифномаларни жўнатди. Унда "iPhone” смартфонининг иккита янги
модели тақдим этилади, дея хабар беради "The Wall Street Journal”.
Тадбир "Apple” компаниясининг Купертинодаги (Калифорния)
қароргоҳида бўлиб ўтади. Агар тақдимот маросими бўлиб ўтса, унда қурилмаларни
сотиш ишлари шу ой охирида бошланиши мумкин. Бундан олдин компания янги
"iPhone”ларни тақдимот маросимидан кейин тахминан бир ярим ҳафтадан сўнг
дўконларга етказиб берарди.
ОАВнинг тахминларига кўра, бу сафар "Аpple” фақат битта янги
қурилмани тақдим этиш анъанасидан чекиниши ва бирданига иккита моделни тақдим
этиши мумкин. Булар металл корпусли стандарт модель ва турли рангдаги пластик
корпусларга эга арзонроқ модель.
"Apple”нинг тақдимот маросими унинг рақиблари "Samsung”
ва "Sony” компаниялариникидан олдинроқ бўлиб ўтади. Қайд этиб ўтамиз, "Samsung”
ақлли "Galaxy Gear” соатларини тақдим этиши кутилмоқда.