Қурилма нархлари эълон қилинди.
Бугун "Beeline” алоқа операторининг Бош офисида дунёнинг йирик компанияси
бўлмиш Apple маҳсулотларини Ўзбекистонда расмий савдоси бошланиши
муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
"Beeline” компанияси "Apple”нинг тасдиқланган реселлери мақомини
олди.
ОАВ ходимлари иштирок этган тадбирда чиқиш қилар экан, МЧЖ
"Unitel”нинг Бош директори Александр Воробьев, "Beeline” дунё гиганти
"Apple” билан ҳамкорлик қилишни бошлаганини маълум қилди.
"Биз келгуси ҳамкорлигимизнинг кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳамкорликни
иккита энг янги iPad моделларидан бошлаяпмиз. Ишоманан, бундан
нафақат иккала компания, балки абонентлар ҳам манфаатдор бўладилар”.
Шундай қилиб эртадан пойтахтимизда жойлашган "Beeline” компаниясининг
офисларда iPad Air ҳамда Retina дисплейли iPad Mini планшетлари
сотувга чиқади.
Бугун тадбирга ташриф буюрган ОАВ ходимларига ушбу қурилмаларни
биринчилардан бўлиб, синовдан ўтказишди.
"Айнан "Unitel”компанияси, дистрибьютернинг ёрдамида ишлаган ҳолда,
ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш жараёнини мувоффақият билан ўтди,
ва бу унга "Beeline” компаниясиниг iPad инновацион планшетлари сотуви
бўйича энг йирик тасдиқланган тармоғи бўлиш имконини берди.
"Beeline” сотув тармоғи билан стратегик ҳамкорлик Ўзбекистоннинг барча
минтақалaрини қоплашни ва мамлакатнинг асосий шаҳарларида iPad
планшетларининг расмий сотувларини кафолатлайди. Ишончимиз комил, шундай
ингичка, енгил ва қувватли Retina дисплейли iPad Mini ва iPad Air
янги моделлари Ўзбекистондаги "Beeline” мижозлари ва харидорларига албатта
ёқади», – воқеани шарҳлайди "ASBIS” компаниясининг БМТдаги "Apple”
дистрибьютерининг Марказий Осиёдаги бизнесни ривожлантириш менежери Андрей
Петровский.
Пойтахтнинг "Beeline” салонларидаги "Apple”
планшетларининг баҳоси қуйидагича белгиланди:
Retina дисплейли iPad Mini 32 Gb – 2 299 000 сўм;
Retina дисплейли iPad Mini 64 Gb – 2 599 000 сўм;
iPad Air 32 Gb – 2 599 000 сўм;
iPad Air 64 Gb – 2 899 000 сўм.
Дарвоқе, компания ходимларининг маълумотларига кўра,
iPad ҳақрид қилганларга ярим йил давомида уяли алоқа компанияси томонидан
500 Мб интернет бонус сифатида тақдим этилади.
"Beeline” компаниясида сотувга чиқадиган қурилмаларни ҳарид қилишнинг
яна бир афзаллиги уни пул ўтказиш йўли билан ёҳуд пластик карточкага ҳарид
қилиш мумкин эканлиги айтиб ўтилди.
Ўзбекистоннинг қолган вилоятларига "Apple”нинг маҳсулотлари
чиқиши борасидаги саволга Александр Воробьев, даставвал уларнинг Тошкентда
талабгирлигига, кейин эса вилоятларга чиқиш масаласи
кўриб чиқилиши ва бу борада муваффақиятга ишонилаётганини таъкидлади.