Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси
маълумотларига кўра, январь-август ойларида Нексия русумли машина сотуви
20478тани, август ойида 2856тани ташкил этган. Шу йилнинг саккиз ойида Матиз
русумли машиналардан 16,107таси, август ойида эса 2547таси ўзининг янги
эгаларига тақдим этилган. 2013 йилнинг январ-август "GM Uzbekistan"
автомобил савдоси бўйича Россия бозорида 14-ўринда қайд этилди. Жумладан Nexia
энг харидоргир автомобиллар орасида 24 - поғонада бормоқда. Манбада келтирилган
маълумотларга кўра, ўтган 8 ойда "GM Uzbekistan" автомобилларининг
Россиядаги савдоси 38% га камайган.