"GM Uzbekistan" ЁАЖ ҚК шу йилнинг июл ойидан бошлаб ички бозорда автомобил нархларини 7,4% дан 28,1%гача кўтарди.
Унга кўра юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ички бозордаги нархи бир неча фоизга ошган. Энг катта ошиш "Matiz"га тегишли (28,1%), "Cobalt"нинг нархи эса нисбатан камроқ - 7,4%га кўтарилган.
"Damas" - 25,2%;
"Matiz" - 16%дан - 28,1%гача;
"Nexia" – 16%дан - 26,4%гача;
"Spark" — 16%;
"Lacceti" – 22,6%;
"Captiva" – 7,5%;
"Cobalt" – 7,4%;
"Malibu" – 12%га қимматлашган.
Агар ушбу маълумотлар ҳақиқат бўлса, эндиликда "Damas" автомашиналарини комплектациясига қараб 25,050 млн. сўмдан 26,783 млн. сўмгача, "Matiz"ни 21,823 млн. сўмдан 22,490 млн. сўмгача, "Spark"ни 27,937 млн. сўмдан 32,598 млн. сўмгача, "Captiva"ни – 93,001 млн. сўмга, "Nexia"ни – 28, 218 млн. сўмдан 35, 758 млн. сўмгача харид қилиш мумкин бўлади.
Шунингдек, "Lacceti" 44,393 млн. сўмдан 58,725 млн. сўмгача, "Malibu" эса 88,682 млн. сўмдан 99,75 млн. сўмгача бўлган нархларда сотилади.
Маълумотларга кўра, инвентаризация олиб борилаётгани муносабати билан ҳозирда автосалонлар вақтинча ёпилган. Гарчи, "Ўзавтосаноат" АК хозирча автомобилларнинг нархи борасида расман маълумот тарқатмаган бўлсада, интернет тармоқларида янги прайслистлар (автомобил нархлари рўйхати) пайдо бўлган.
Manba:darakchi.uz