Россияда янги моделдаги автомобиллар сотуви сарҳисоб
қилинди. Рўйхатга фақат ўтган йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобиллар
киритилди.
Энг оммабоп машина
номига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet Cobalt автомобили сазовор бўлди.
Уни 18,5 минг харидор танлаган.
Иккинчи ўриндан Альмера автомобили (15,7 минг), учинчи поғонадан эса яна
бир мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Daewoo Gentra автомобили ўрин олди. Gentra
8,4 минг дона сотилган. Аммо автомобил фақатгина кузда дилерларга етиб
боради.